АҚШда демократик партия вакиллари Россия билан учрашув ўтказишни сўрашди.
Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Россиянинг Москва шаҳридаги Манеж саройида қилган мурожаатида мамлакатнинг янги қуролларини намойиш қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бунга жавобан АҚШ демократик партияси вакиллари Давлат котиби Рекс Тиллерсонга стратегик барқарорлик масаласида Россия билан мулоқот уюштириш таклифи билан мурожаат қилди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар бермоқда.
Депутатлар Путин томонидан намойиш қилинган янги қуроллар амалда керакли ҳудудга халқаро ҳужжатларга номувофиқ тарзда ўрнатилса, бунга, албатта, чора кўрилиши кераклигини билдиришган.
Шунингдек, мурожаат муаллифлари Россиянинг бу борадаги ҳаракатларини маълум ҳужжатлар билан чеклаб, вазият беқарорлашмасдан олдини олиш зарурлигини таъкидлашди.

Икром Раҳмон