Дональд Майернинг қўлига қарата отилган ўқ “нишон”га теккан ва Дональднинг қўлини тешиб ўтиб, қизини яралаган.
Кларк Стили исмли полиция ходими Майерлар хонадонига суд қарорига биноан қарзларини ўз вақтида тўламаганлиги туфайли мол-мулкини мусодара қилиш учун келган. Буни эшитган оила бошлиғи Дональд Майер полиция ходимига қарата қурол ўқталган.
“Day.az” нашри бераётган маълумотларга қараганда, хавф сезган полициячи аслида қизалоқнинг отаси Дональд Майерга қарата ўқ узмоқчи бўлган. Дональд Майернинг қўлига қарата отилган ўқ “нишон”га теккан ва Дональднинг қўлини тешиб ўтиб, қизини яралаган. Қизалоқ ўша заҳотиёқ вафот этган. Отасининг ҳаёти эса ҳавфдан ҳоли. Бироқ у босқинчиликда айбланиб қўлга олинган. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда. Полиция ходимига жазо берилиши ёки у сувдан қуруқ чиқиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.