...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ негадир Филиппинга қурол сотишни тўхтатди...


15:41, 20.09.2017 Олам
 1 737

Бу йил АҚШ ҳукумати Филиппин полициясига 27 минг дона қурол (автомат) етказиб бериши назарда тутилган эди.

АҚШ Филиппин ички ишлари ходимлари учун буюртма қилинган қуролларни етказиб беришни тўхтатди. Бунга сабаб Филиппин президенти Родриго Дутерте томонида жиноятчиларга қарши курашиш сиёсатининг нотўғри эканлиги деб айтилмоқда.
 
Филиппин президенти наркотик моддаларни ноқонуний сотилишини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган қуролли операциялар чоғида жиноятчиларни воқеа жойида отиб ташлаш бўйича кўрсатма берган эди.
 
Мамлакат полицияси ходими Арчи Гамбоа берган баёнотга кўра, бу йил АҚШ ҳукумати Филиппин полициясига 27 минг дона қурол (автомат) етказиб бериши назарда тутилган бўлган. Аммо келишув АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг ташаббуси билан тўхтатиб қўйилган.
 
Маълумот учун, Филиппин ҳукумати пойтахт Манила ва бошқа йирик шаҳарларда наркотик моддаларни ноқонуний сотилишини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган қуролли операцияларда жиноятчиларни воқеа жойида отиб ташлаши — АҚШ ва бошқа мамлакатлар томонидан инсон ҳақ-ҳуқуқларининг бузилиши деб айтилмоқда.
 
Дунё экспертлари бош қотиришмоқда, АҚШ ҳукумати қурол етказиб беришни тўхтатиб қўйиб молиявий зарар кўрмайдими?
Балки бу зарарлар бошқа манбалар билан қопланаётгандир?
 
Нима бўлганда ҳам, ўқотар қуроллар сонининг ошиши, тарқалиш ҳудудининг кенгайиши, наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси, унинг йирик “қора бизнесга” айланиши —  жамиятга энг катта зарар олиб келадиган ҳолатлар.  
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Филиппин АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!