Коинотни ўзлаштиришни хусусий ташкилотларга топшириш яхши оқибатларга олиб келадими?!
Таъкидланишича, ҳужжат расмий эълон қилинишидан олдин ўзгартирилиши мумкин.
Хабарда айтилишича, ХКС дастури NASA га йилига $3—4 млрд долларга тушмоқда ва ҳозирги президент маъмурияти бундан норози. Собиқ президент Барак Обама вақтида ХКС ни молиялаштириш 2024 йилгача белгиланган эди.
Мақола муаллифларининг билдиришича, ХКС дан воз кечиш америка коинот саноати учун номувофиқ оқибатларга олиб келиши мумкин – астронавтлар шунчаки коинотга уча олмайди. Шунинг учун мутахассислар молиялаштириш 2028 йилгача, ХКС нинг хизмат муддати тугаганича давом этишини исташмоқда.
Манбанинг хабар беришича, АҚШ бундан кейинги коинот тадқиқотларини хусусий ташкилотларга топшириш ниятида, бу бюджет харажатларини тежашга имкон беради. Лекин, мутахассисларнинг фикрича бу коинотда қуролланиш пойгасининг бошланишига олиб келади.