Сайловда Демократлар ютадими ёки Республикачилар?
Ҳўш, АҚШ кимнинг қўлида қолади? Сайловда эшак ютадими ёки фил? Бундай дейишимизга сабаб шуки, Демократлар эшакни, Республикачилар эса филни ўз партиясининг рамзи сифатида қабул қилишади. Тарихда Демократлар эшак рамзидан, Республикачилар партияси эса фил рамзидан тарғибот мақсадларида фойдаланишган. Бу тимсоллар Томас Наст томонидан “Harper's Weekly” журналида карикатура сифатида нашр қилинган ва шу-шу партияларнинг тимсолига айланган.
Энди Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон ва Республикачилар номзоди Дональд Трамп ҳақида.
АҚШ президентлиги лавозими учун икки асосий партия номзодлари ўзларини кўрсатишга, чунонам, уринишдики, баъзи ҳолларда бир-бирини қанчалик “яхши кўриш”ини ҳам намойиш қилди. Хусусан, Дональд Трамп Клинтонни мияси айниган, ақлдан озган дейишгача борди.
Клинтон эса Трампни турли гаплар билан ҳақорат қилиб ўтирмади. Унинг ўрнига бу ишни Барак Обама бажарди. Обама Дональд Трампни ҳар бир хатти-ҳаракатига ўзининг муносабатини билдириб борди. Обама Трампни, айниқса, аҳлоқсизликда айблади ва Трамп сиёсат одами эмас, деб бир неча бор таъкидлади. Дональд Трамп кўп вақтини ижтимоий тармоқда ўтказаётганини қайта-қайта такрорлагани оқибатида Обама Трампни ижтимоий тармоқлардан вақтинча фойдаланолмайдиган қилиб қўйди.
Халқаро ҳамжамият эса Демократларнинг ҳам, Республикачиларнинг ҳам номзодига у қадар кучли баҳо бермаяпти. Икки номзод ҳам Американинг аввалги президентлари каби кучли сиёсат олиб боролмайди деган фикрда.
Бу фикрлар нечоғлик тўғри ёки нотўғри эканига бугун сайланган номзоднинг келгуси фаолияти ойдинлик критади.
Хўш, Америка кимнинг қўлида қолади?