...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ КХДРдан асирларини қайтариб олмоқчи


18:04, 09.05.2018 Олам
 2 242

Лавозимга янги тайинланган АҚШ Давлат котиби яна КХДРга борди.

Бугун, 9 май куни АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео икки давлат раҳбарларининг бўлажак қўшма саммити тафсилотларини муҳокама қилиш учун КХДРга келди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
 
Шунингдек, томонлар КХДРда ҳибсда сақланаётган уч нафар америкалик маҳбусни озод қилиш масаласини ҳам муҳокама қиладилар.
 
Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида саммит ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг, Америкалик расмий вакилнинг КХДРга иккинчи ташрифи ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ КХДР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!