...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ фуқароси йирик корпорацияни судда ютиб чиқди


10:13, 08.10.2015 Олам
 2 104

АҚШ фуқароси йирик корпорацияни судда ютиб чиқди.

   АҚШнинг Огаё штатидаги Гайсвилл шаҳрида истиқомат қилувчи 59 ёшли фуқаро Карла Бартлетт DuPont кимёвий корпорациясига қарши кечган суд жараёнида ютиб чиқди. Associated Press хабарига кўра, эндиликда унга 1,6 миллион доллар қийматидаги товон пули тўланади.

   Бартлеттнинг фикрича, Паркерсбергда жойлашган DuPont заводида тефлон ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи перфтороктан ишқори билан зарарланган ичимлик сувини истеъмол қилгани туфайли ҳам буйрак раки билан касалланган.

   Ушбу суд жараёни маҳаллий аҳоли томонидан компанияга қарши қаратилган умумий норозиликнинг бир қисми холос. Бироз муқаддам деярли 3,5 мингга яқин фуқаро DuPontдан сизиб чиқаётган кимёвий моддалар таъсирида турли даражадаги ҳасталикларга чалингани маълум бўлган эди.

   Ҳозирда корпорация суд жараёни билан боғлиқ айбловларни инкор этган ҳолда апелляция беришга тайёрланмоқда.
Мадина Нурманова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!