Аргентина президенти сайлов учрашувларда рақсга тушди.
Аргентина президенти Кристина Фернандес де Киршнер ўнг партия томонидан мамлакат раҳбари лавозимига тавсия этилаётган номзод - Даниэль Сциолини қўллаб-қувватлаш акциясида оммани ёқимли тарзда ажаблантирди.
Маълум бўлишича, Буэнос-Айресдаги учрашув сўнггида янграган мусиқа садолари остида 62 ёшли хоним саҳнага кўтарилиб рақсга туша бошлаган.
Пойтахт губернатори саналувчи Даниэль Сциоли айни вақтда сайлов пойгасидаги энг кўзга кўринган номзод сифатида эътироф этилмоқда.
Сайловнинг илк босқичи шу йилнинг 25 октябрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. 2007 йилдан буён раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган Кристина Фернандес учинчи муддатга ўз номзодини қўя олмайди.

Мадина Нурманова