Эрон бу келишув бўйича ўз жавобини ҳали маьлум қилгани йўқ
Дональд Трамп Теҳрон ва ядровий мамлакатлар ўртасидаги келишувни бузгани сабаб, Эрон 2018 йил бошидан бери АҚШ ташаббус билан чиққан ҳар қандай музокараларни рад этиб келаётган эди.
Оқ уй расмийларининг хабар беришича, бу галги музокаралар ҳар қанчонгидан ҳам бошқача бўлади ва албатта, шартнома имзоланади. Бу шартномада, шунингдек, Сурия ҳамда Ямандан Эрон қўшинларини олиб чиқиб кетиши кўзда тутилгани айтилмоқда.
“Агар биз Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорлик бўлишини истасак, биринчи ўринда Эрон билан келишиш зарур”, дея айтади АҚШ расмийларидан бири Бриан Хук