...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ денгиз флоти қўмондони шармандали тарзда лавозимидан ҳайдалди


15:58, 23.08.2017 Олам
 4 825

Окоин иккита ҳарбий кеманинг ҳалокатида айбдор деб топилди.

АҚШнинг Тинч океани ҳудудида фаолият олиб борувчи 7-флоти қўмондони Жозеф Окоин бир неча ой ичида Америка ҳарбий кемаларида содир бўлган тўқнашувлар сабабли лавозимидан четлаштирилди. Унинг ўрнини адмирал Фил Сойер эгаллади. Бу ҳақда АҚШ Тинч океани флотининг сайтида хабар берилди.
 
Икки кемада авариявий ҳолатнинг юзага келиши натижасида ҳар иккиси ҳам флот хизматидан олинган.
 
Ушбу қарор АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Тинч океани флоти қўмондони адмирал Скотт Свифт томонидан қабул қилинган.
 
Маълумот учун, Окоин бошқарувидаги “John S. McCain” ҳамда “Fitzgerald” ҳарбий кемаларининг савдо кемалари билан тўқнашуви натижасида етти нафар аскар ҳалок бўлган ва ўн нафар ҳарбий бедарак йўқолган. Шу сабабли қўмондон қобилияти шубҳа остига олинган эди.
 
Окоин урушга киришмасдан икки йирик ҳарбий кемани йўқ қилган қўмондон сифатида эътироф этилган. Бу сингари ҳолатлар АҚШ тарихида юз бермаганлиги айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:АҚШ Ҳарбий денгиз флоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!