...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ДАИШга авиаҳужум қилмоқчи


12:12, 21.01.2016 Олам
 3 618

АҚШ Афғонистонда 2001 йилдан бери “Ал-Қоида” ҳамда “Толибон” террористик гуруҳларига қарши ҳарбий операцияларни амалга ошириб келади.

АҚШ ҳукумати Россия Федерацияси ҳамда Афғонистонда тақиқланган нафақат Ал-Қоида, балки ДАИШни ҳам авиаҳужумлар ёрдамида йўқ қилишга рухсат олди, деб ёзмоқда "РИА Новости". Бу АҚШ ҳарбийларини ўз ҳаракатларини янада жадал амалга оширишга ва тақиқланган терорристик гуруҳларга кучлироқ зарба беришга имкон беради.

Бундан аввал, афғонистонликларга ёрдам бериш учун фақат Ал-Қоида гуруҳини йўқ қилишга рухсат этилганди. АҚШ томонидан кучга киритилган ушбу ҳаракат давлат дерпартаментининг расмий равишда мамлакатда тақиқланган гуруҳлар рўйхатини эълон қилинганидан кейингина бошланди. Пентагонда ҳам ўз навбатида Афғонистонда ДАИШнинг таъсири ва мамлакатнинг анча кучсизланиб қолгани ҳақида гапирилган. АҚШнинг Афғонистондаги штаби ўринбосари генерал Уилсон Шоффнер журналистларга берган интервьюсида шундай дейди:

“ДАИШ жангарилари тўхтовсиз ҳужумларни амалга ошираяпти, аммо улар мамлакатнинг бир қисмида бўлаяпти, холос. Мамлакатларнинг турли қисмларига бирданига ҳужум қилишга уларнинг кучи етмайди”.

АҚШ Афғонистонда 2001 йилдан бери “Ал-Қоида” ҳамда “Толибон”  террористик гуруҳларига қарши ҳарбий операцияларни амалга ошириб келади. Аввал бошдан америкалик ҳарбийларнинг 2014 йили Афғонистон ҳудудидан олиб чиқиб кетиш кўзда тутилганди, бироқ Афғонистоннинг илтимосига кўра, уларнинг бир қисми маҳаллий ҳарбийларга ёрдам бериш ва хавфсизликни таъминлаш учун қолдирилганди.

Теглар:АҚШ Афғонистон Россия ДАИШ Толибон Ал-Қоида Уилсон Шоффнер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!