...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ҳақида қандай фикрда?


14:48, 29.03.2018 Олам
 5 366

Жаҳон ҳамжамияти “Толибон” ўзининг зўравонлик ҳаракатларини тўхтатиш учун масъул, деган фикрни бирдек ёқлайди ҳамда Афғонистоннинг сайланган ҳукумати билан тинчликни муҳокама қилишга тайёрлигини намоён этишга чақиради.

Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментининг расмий вакили Хизер Нойерт “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси юзасидан муносабат билдирди.
 
“Мазкур матбуот анжуманини АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шенноннинг ташрифи тўғрисидаги эълондан бошламоқчиман. У Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда АҚШ делегациясига бошчилик қилди.
 
Конференцияда 27 мамлакат ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашиб, улар Афғонистон раҳбариятига тинчлик жараёни йўлида якдил эканликларини намойиш этди. 28 февраль куни ўтган “Кобул жараёни” конференциясига асосланиб, ҳар бир делегация Президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг Афғонистондаги можарони тинч музокаралар йўли билан тартибга солиш ҳамда ярашиш жараёнига қўшилишга доир таклифини маъқуллади. Жаҳон ҳамжамияти “Толибон” ўзининг зўравонлик ҳаракатларини тўхтатиш учун масъул, деган фикрни бирдек ёқлайди ҳамда Афғонистоннинг сайланган ҳукумати билан тинчликни муҳокама қилишга тайёрлигини намоён этишга чақиради.
 
Конференция якунида унинг иштирокчилари Тошкент декларациясини қабул қилдилар. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистон Президенти ва ташқи ишлар вазири билан самарали учрашувлар ўтказди. Ушбу мулоқотлар меҳмондўстлик ҳамда самимийлик руҳида кечди. Шунингдек, Томас Шеннон Афғонистон Президенти ва бошқа бир қатор делегациялар билан музокаралар ўтказди. Америка Қўшма Штатлари Афғонистон ҳукуматини тинчликка эришиш йўлида қўллаб-қувватлайди ҳамда Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар раҳбариятининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолайди”.
Фирдавс БЕК

Теглар:АҚШ Ўзбекистон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!