...
МЕНЮ
ONLINE TV

Апрель бошида юртимиз бўйлаб қор ёғадими?


20:00, 31.03.2017 Бу қизиқ
 6 989

Соҳа мутахассислари апрель ойи бошида қор ёғиши мумкинлигини айтишганди.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 1 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +17... +19, кечаси эса +8... +10 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Ҳарорат +15... +20, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Ҳарорат кундузи +15... +20, кечаси эса +5... +10 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +8... +13, кечаси -2... +3 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +15... +20, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +17... +22, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!