...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple баъзи iPhone’лар нархини туширмоқчи


18:30, 30.01.2019 Технология
 3 748

Компания бундай чораларни миллий валютаси долларга нисбатан қадрсизланган мамлакатда қўлламоқчи.

Американинг Apple Inc. компанияси iPhone’нинг баъзи моделлари нархини қурилманинг 12 йиллик тарихи давомида иккинчи марта арзонлаштиришни режалаштиряпти.
 
Компания Қўшма Штатлардан ташқарида, доллар мустаҳкамланиб бораётган мамлакатларда iPhone’нинг чакана нархини ўтган йилдаги даражасига туширишни режалаштирган. Бу ҳақда компания Бош директори Тим Кук “Reuters” агентлигига маълум қилган.
 
Бу қадам хорижий мамлакатларда iPhone’нинг кам харид қилинишини тўхтатишга қаратилган.
 
Тим Кук қайси мамлакатларда, қайси моделдаги iPhone’ларнинг нархлари пасайтирилишига аниқлик киритмаган. Аммо Хитойдаги воситачилар iPhone нархларини пасайтиришни бошлаган.
 
Компания 2018 йилнинг сентябрь ойида баҳоси 999 АҚШ доллари бўлган iPhone XS моделини тақдим қилганди. Компаниянинг iPhone X модели ҳам 2017 йилда айнан шундай нарх билан сотувга чиққанди.
 
Маълумот учун, компания 2007 йилда илк iPhone тақдим қилинганда нархларни туширган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:iPhone Apple Тим Кук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!