...
МЕНЮ
ONLINE TV

Антонио Гутерриш: “Одамлар томонидан душманликнинг кучайиб бораётганини кўраяпмиз”


16:30, 10.12.2017 Олам
 2 886

БМТ Бош котиби барчани инсон ҳуқуқларини, инсониятнинг янада адолатли, хавфсиз ва гуллаб яшнаган дунёни барпо этишга бўлган умидларини ифодаловчи қадриятларини ҳимоя қилишга чақирди.

Маълумки, 10 декабрь бутун дунёда “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Шу муносабат билан, БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш барчани инсон ҳуқуқларини, инсониятнинг янада адолатли, хавфсиз ва гуллаб яшнаган дунёни барпо этишга бўлган умидлари жо бўлган қадриятларни ҳимоя қилишга чақирди.
 
1948 йил 10 декабрда Бош Ассаамблея томонидан “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация”си қабул қилинган ва барча аъзо давлатларнинг бу ҳуқуқларни таъминлашга ҳаракат қилиши белгилаб қўйилган эди. Мазкур Декларация ҳар бир инсоннинг шаъни, қадр-қимматини эътироф этиб, унинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бўлинмаслиги, шунингдек, инсонларнинг маданий,  иқтисодий,  сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқларнинг ўзаро бир-бирига боғлиқлигини эълон қилади.
 
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси барча одамлар туғилишидан тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга эканлигини, биринчи марта халқаро расмий равишда эътироф этди. “Бу йилги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни нишонланиши куни билан, энг муҳим ва узоқ даврга мўлжалланган халқаро битим имзоланганининг етмиш йиллигининг нишонланиш бошланади.
 
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси ҳар бир инсоннинг тенглиги ва қадр-қимматини белгилаб беради . . .”– дейилади, БМТ Бош котибининг чақириғида.
 
БМТ Бош котибининг нутқида, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси туфайли инсонлар ўз фикрини эркин билдириш, камситишларсиз ҳаёт кечириш, таълим олиш, тиббий хизматлар кўрсатилиши, муносиб турмуш тарзига эга бўлиш, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ва одил судлов ҳуқуқига эга бўлинганига алоҳида урғу берилган.
 
БМТ Бош котиби, “Бу ҳуқуқлар барчамиз учун жуда муҳимдир. Улар тинч жамиятни қуриш ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг асосидир”, дейилган.
БМТ Бош котибининг фикрига кўра, эришилган ютуқларга қарамай, Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг асосий тамойиллари “барча ҳудудларда синовдан ўтмоқда”.
 
БМТ Бош котиби, “Биз инсон ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қиладиганларга нисбатан, инсонларни эксплуатация қилиш ва уларни бир-биридан ажратишдан фойда олишни хоҳлайдиган одамлар томонидан душманликнинг кучайиб бораётганини кўраяпмиз.  Биз нафратни,  норозиликни,  ўта шафқатсизлик ва бошқа жиноятларни кўраяпмиз. Бу ҳаракатлар, аслида ҳаммамиз учун хавф туғдиради”, деб огоҳлантирган.
 
У инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини, жумладан, БМТ ходимларининг ҳам  бутун дунёдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун, баъзида ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб олиб бораётган курашдаги жасоратини ҳурмат қилишга чақирди.
 
БМТ Бош котиби, “ Мен бутун дунёдаги оддий инсонлар ва раҳбарларни, инсоннинг барча ­­­-­ фуқаролик, сиёсий, иқтисодий,  ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг адолатли, хавфсиз ва фаровон дунёни барпо этишга бўлган умидларини ифодаловчи қадриятларини қўллаб-қувватлашга чақираман”, деб баёнот берган. 
Обил Сафаров

Теглар:БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!