Шифокорлар ушбу ҳарбий йигитнинг жонини сақлаб қола олишмади.
“Hoursnews” нашрининг хабарига кўра, ушбу хонадоннинг ёнида жойлашган хонадонда антитеррор ўқув машғулотидаги отишмалар туфайли ёнғин чиққан ва воқеа жойида ўт ўчирувчилар ўз вазифаларини адо этишган. Бироқ кўпчилик фавқулотда чиққан ёнғин билан овора бўлиб, бир нафар ҳарбийга ҳақиқий ўқ текканидан бехабар қолишган.
Ушбу тадбир давомида махсус ҳарбий хизматчилардан бирининг бошидан жароҳат олгани хабар қилинган эди.
Шифокорлар ушбу йигитнинг жонини сақлаб қола олишмади. Шундай қилиб, антитеррор ўқув машғулотида махсус ҳарбий гуруҳ аъзоси ҳалок бўлди...