Жангарилар уюштирилган терактни хавфсизлик хизмати томонидан Туркиянинг жануби-шарқида ўтказилган махсус операциялар учун “қасос иши” деб атадилар.
Маълумотларга кўра, жангарилар уюштирилган терактни хавфсизлик хизмати томонидан Туркиянинг жануби-шарқида ўтказилган махсус операциялар учун “қасос иши” деб атадилар. Мамлакатнинг бу қисмида курдлар яшайди ва ўтган йилнинг июль ойидан бери махсус операциялар натижасида юзлаб тинч аҳоли, хавфсизлик кучлари ва жангарилар ҳалок бўлган.
Жангариларнинг маълум қилишича, улар яна бошқа ҳужумлар уюштиришни режалаштирмоқдалар ва бу ҳужумлар мамлакатнинг жануби-шарқида ўтказилган операцияларга жавобгар шахсларга қаратилади. КОЛ “Анқарадаги терактнинг нишони хавфсизлик ходимлари эди, лекин кўплаб фуқаролар вафот этди ва келгуси терактларда ҳам тинч аҳолининг ҳалок бўлиши муқаррар”, – дея қўшимча қилди.
Курдистон ишчи партияси КОЛ билан алоқаси борлигини рад этмоқда. Анқарада уюштирилган олдинги терактлардаги жавобгароликни ҳам “Курдистон озодлик лочинлари” ўз бўйнига олди. Курд тадқиқот маркази директори Наваф Халилнинг сўзларига кўра, “КИП тўғри келган одамларга қарши оммавий терактни амалга оширмайди”.
13 март куни, кечқурун Анқарада Туркия Бош вазири офисига яқин ҳудудда жойлашган автобус бекатида кучли портлаш юз берди. Бу пайт воқеа жойида кўплаб одамлар бўлган. Портлаш натижасида, 37 киши ҳалок бўлди ва 130 га яқин одам жароҳатланди.
КОЛ 17 февралда Анқарада бўлган қўпорувчилик ҳаракатида ҳам жавобгарликни ўз бўйнига олган эди. Теракт оқибатида 28 киши қурбон бўлиб, 81 нафар одам жароҳатланган.