Буюк Британия фуқаролари ўртасида телефондан фойдаланиш бўйича сўровнома ўтказилди.
Сўров ўтказиш давомида экспертлар англиялик фуқаролардан “Нима учун телефон ишлатасизлар?” мавзусидаги савол сўралди.
Унда фуқаролар қўнғироқларни амалга ошириш ва хабар жўнатиш учун дея жавоб беришди.
Сўровномада қатнашган 40 фоиз фойдаланувчи телефонда суратлар олиш ва уни сақлаш учун дея жавоб берди.
30 фоиз киши телефондан банк амалиётларини онлайн тарзда бажариш учун фойдаланса, яна 30 фоиз киши қўшиқ тинглаш учун ёки телефонни мусиқий плеер ўрнида ишлатишини айтди. Иштирокчиларнинг 25 фоизи телефондан янгиликларни билиб бориш учун фойдаланишини таъкидлаган.
“Nationwidе Building Society” компаниясининг маълумот беришича, 2018 йил Буюк Британияда тўловлар смартфонлар ёрдами билан тўланиши кутилмоқда. Шунингдек, банк карточкалари ва нақд пул тўловлари ҳам аввалгидек ўз кучини сақлаб қолади.