...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангела Меркель ва Ражаб Тойиб Эрдўған телефонда суҳбатлашди


11:59, 01.12.2017 Олам
 1 547

Сиёсатчиларнинг асосий мавзуси қочоқлар ва Суриядаги вазият ҳақида бўлди.

Кеча, 30 ноябрь куни Германия канцлери Ангела Меркель ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бир неча ойлик танаффусдан сўнг илк марта телефон орқали мулоқот қилдилар. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинди. Ҳар иккала сиёсатчилар ҳам Германияда ҳукумат шакллантирилганидан сўнг, иккитомонлама алоқаларни янги босқичга кўтариш лозимлигини таъкидлашди.
 
Ангела Меркель ва Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия можароси юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
 
Анқара ва Европа Иттифоқи ўртасида қочоқлар борасида имзоланган келишувни ҳам муҳокама қилдилар. Мазкур келишувга кўра, Туркия Эгей оролига келган қочоқларни ўзига қабул қилиши ва ЕИ бунинг учун Анқарага қочоқларни ушлаб туриш учун пул жўнатиши белгиланган.
 
Ангела Меркель ЕИ ваъда қилган пул маблағини етказиб беришни тезлаштиришини маълум қилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ангела Меркель Ражаб Тойиб Эрдўған Гемания Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!