...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ангела Меркель – “Йил ёлғончиси”


11:26, 14.12.2015 Олам
 4 570

Ангела Меркель Барак Обама ва Тойиб Эрдўғонни ортда қолдириб “Йил ёлғончилари” рейтингида биринчи ўринни қўлга киритди.

Йил якунланиб бориши билан кўпгина жаҳон ОАВлари ўзларининг “энг, энг, энг” рейтингларини эълон қилишлари анъанага айланган. Шундай рейтинглардан бири яқинда Германиянинг Alles Schall und Rauch нашриёти томонидан оммага ҳавола қилинди. Бу ҳақда Newsland ахборот портали хабар бермоқда.

Мазкур нашриёт ўз муштарийлари ўртасида “Йил ёлғончилари” танловини эълон қилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Германия Канцлери Ангела Меркель ўз “таъқибчиларидан” катта фарқ билан ўзиб кетиб, биринчи ўринга сазовор, деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўрин, мос равишда, АҚШ Президенти Барак Обама ва унинг туркиялик ҳамкасби Тойиб Эрдўғонга насиб этди.

Овоз бериш жараёнида 40 га яқин давлатдан жами бўлиб 3 мингдан зиёд киши қатнашди. Нашриётнинг маълумотларига кўра, Меркелга 39 фоиз, Обамага 21 фоиз ва Эрдўғонга 19 фоиз муштарийлар овоз беришган.

Кучли бешликни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ва Украина Президенти Пётр Порошенко якунлаб берган. Шу ўринда яна бир бор таъкидлаш лозимки, Германия Канцлерининг натижасига ҳеч бир номзод “хавф” сола олмаган. Бу Меркелнинг 2015 йил якунлари доирасида иккинчи мувафаққияти. Бундан олдин, Time журналининг хулосасига кўра “Йил одами” номига лойиқ деб топилган эди. Назаримизда, Европалик сиёсий арбоб “Йил ёлғончиси” бўлганлиги учун ҳам Time журналининг мақтовига лойиқ топилган бўлса ажаб эмас.

Аввалги мақолаларимизда, Time журанлининг “Йил одами” танлови натижалари ҳақида qalampir.uz сайти орқали сизларни воқиф қилган эдик.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Alles Schall und Rauch интернет нашри 2006 йилдан буён замонамизнинг долзарб масалаларини кўтариб чиқиш ва бу борада муштарийларнинг фикрларини билиш билан шуғулланади. Унинг асосий манбаси омма фикридир. Интернет саҳифанинг асосий мавзулари 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин пайдо бўлган масалаларга қаратилган: терроризм, минтақавий можаролар, иқлим ўзгариши, инсоният ҳаёт тарзининг ўзгариши ва ҳоказо.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Ангела Меркель Барак Обама Ражаб Тойиб Эрдўған Йил ёлғончилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!