...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда лола дарахти гуллади


10:15, 17.04.2017 Таҳлил
 6 112

Лола дарахти тўғрисидаги хабарлар мазкур кўчатни томоша қилиш учун ташриф буюраётганлар сонини оширмоқда.

Шаҳарсозликда ландшафт дизайни асосий масалалардан ҳисобланиб, бино атрофларини турли дарахтлар ёки гуллар билан безатиш ҳозир урфга кирган. Андижон шаҳридаги кўчалардан бирида дарахтлар сони яна биттага кўпайди. Жумладан, Истиқлол кўчасида экилган лола дарахти юртдошларимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонларига ўзгача завқ бағишламоқда.

Мазкур дарахтнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг гулларида бўлиб, бамисоли лолага ўхшаб очилади. Айнан мана шу сабабли уни лола дарахти деб аташса керак.

Лола дарахти очилгани тўғрисида қулоқдан-қулоққа етиб бораётган хабарлар мазкур кўчатни томоша қилиш учун ташриф буюраётганлар сонини оширмоқда.
Абдурасул Гуламов
Андижондан махсус

Теглар:лола дарахти Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!