...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана холос! Тевесни қамоқхонада жароҳатлашди


14:55, 29.03.2018 Спорт
 2 969

Футболчи укасини кўриш учун қамоқхонага борганди.

Жорий йил бошида Хитой клуби “Шанхай-Шенхуа” билан шартномасини бекор қилиб,  “Бока Хуниорс”га қайтган аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес яна омма эътиборига тушди.
 
У кеча укасини кўриш учун қамоқхонага борганди. Тевеснинг укаси  Хуан Алберто 2010 йилда қуролли тўқнашувда иштирок этгани боис, 16 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
 
Табиийки, машҳур футболчининг  жиноятчилар ҳудудига ташрифи маҳбусларни қувонтириб юборди. Маҳбуслар у билан бирга тўп суриш истагини билдиришди. Қамоқҳона маъмурияти ҳам ўйин ташкиллаштириб берди.
 
Афсуски, ушбу маҳбуслар билан кечган баҳс футбол юлдузига қимматга тушди. Ўйин чоғида у жиддий жароҳат олди. Ўша заҳоти маҳбуслар ўртасидаги ўйин тўхтатилди.
 
Тевес эса шифохонага ётқизилди. Шифокорларнинг айтишича, “Бока Хуниорс” ҳужумчиси камида 3 ҳафта майдонга туша олмайди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Карлос Тевес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!