Лионель Месси “Барселона” раҳбариятини янги шартнома тузиш ишларини олдинга суришга мажбур этган.
Маълум бўлишича, манчестерликлар “Барселона” етакчисининг Англияга кўчиб ўтиши учун, 100 млн евро эвазида кўтарма пуллари ва йилига 50 млн евро маош бериш бўйича таклиф юборишган.
Каталония клуби ҳам Мессининг янги шартномасидаги бандларга кўра юқорида келтириб ўтилган миқдор бўйича маош тўлаши кераклиги қайд этилган.
Агар “Барселона” Мессининг янги тузилган шартномасидаги йиллик маошини 50 млн еврога кўтармаганида, футболчи ўйлаб ўтирмасдан испаниялалр билан амалдаги шартномасини узайтирмасдан бошқа жамоага ўтишини айтиб ўтган.
Натижада “Барселона” раҳбарияти Мессининг йиллик маошини 50 млн еврога оширган ва у билан янги шартномага имзо чекишга мажбур бўлишган.
Шунингдек, “Барселона” Месси билан тузилган янги шартномада унинг имиж ҳуқуқларидан келадиган пулларни ҳам ўзининг ҳисоб рақамига ўткизиш масаласини ҳисобга олган.
Маълумот учун, Лионель Мессининг янги шартномасидаги трансфер нархи 700 млн еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Барселона” тажрибали футболчи билан амалдаги шартномани узайтирганди.