...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана халос! Тирик афсона тўқнашув оқибатида вафот этди


20:49, 15.10.2017 Спорт
 10 879

Марҳум дарвозабон майдонда жамоадоши ва рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетгандан сўнг ҳушини йўқотди.

Бугун, 15 октябрь куни Индонезия чемпионатида мудҳиш воқеа содир бўлди.
 
Маҳаллий “Персела Ламонган” ҳамда “Семен Паданг” клублари ўртасидаги учрашув (2:0) вақтида мезбонлар дарвозабони Хойрол Худа икки футболчи билан қаттиқ тўқнашув оқибатида ҳушини йўқотди.
 
Шифокорлар ҳушини йўқотган дарвозабонни замбил ёрдамида майдондан олиб чиқиб кетишди ва унга биринчи ёрдамни кўрсатишганди.
 
Бироқ шифохонага олиб кетилаётган вақтда Худанинг жони узилди. Ташхисларга кўра, 38 ёшли дарвозабон бош ва бўйин қисмидан қаттиқ лат ейиши натижасида вафот этган.
 
Маълумот учун, Хойрол Худа “Персела Ламонган” клубида 1999 йилдан бери фаолият олиб келарди ва уни клуб мухлислари тирик афсонага қиёслашарди.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь куни Грузиянинг “Зугдиди” жамоаси дарвозабони, 31 ёшли Шота Маминашвили ўйиндан олдин ўтказиладиган машғулотларда ҳушини йўқотиб, майдоннинг ўзида жон берганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Индонезия чемпионати Хойрол Худа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!