...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик жосус Туркияда давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда


10:47, 02.12.2017 Олам
 2 581

Туркия Прокуратураси АҚШ МРБсининг юқори мартабали, захирадаги зобитини 2016 йилда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда айбламоқда.

Reuters ахборот агентлигининг хабарига кўра, Истанбул шаҳри прокуратураси АҚШнинг МРБ (Марказий разведка бошқармаси) “собиқ” зобити Грэм Фуллернинг ҳибсга олинишига ордер берган.
 
Туркия МРБнинг юқори мартабали, захирадаги зобитини 2016 йили Туркияда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уринишда алоқадорликда айбламоқда. Шунингдек, Туркия прокуратураси асл келиб чиқиши туркиялик бўлган, ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган олим Анри Баркини ҳам ҳибсга олиш тўғрисида ордер берган.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг ёзида Туркияда давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилган, минглаб иштирокчилар амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга қарши чиққанликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
 
Туркия ҳукумати АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётган, радикал таълимот тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гуленни ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг асосий ташкилотчиси деб ҳисоблаб келади.
 
Туркия Адлия вазири Абдулҳамид Гул расмий Анқара АҚШга ФЕТО ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадиция қилинишини сўраб 7 та талабнома юборганини маълум қилганлиги ҳақида ҳам хабар берган эдик. 
Обил Сафаров

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши Ражаб Тойиб Эрдўған Фатхулла Гулен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!