...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов “МИСиС”нинг Олмалиқ филиали очилишига келдими?


16:33, 18.10.2018 Жамият
 5 633

Очилиш маросимида “Qalampir.uz” мухбири ҳам иштирок этди ва Олмалиқдан туриб хабар йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июлда имзолаган “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан Россиянинг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиали ташкил этилган эди. Бугун, 18 октябрь куни Олмалиқда ушбу университет филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Россиянинг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиали очилиши ҳақида тарқатилган хабарларда маросимда таниқли миллиардер, Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Алишер Усмонов иштирок этиши ҳақида айтилган эди.


 
Очилиш маросимида “Qalampir.uz” мухбири ҳам иштирок этди. Олмалиқдан туриб хабар қилинишича, Алишер Усмонов маросимга келмаган.
 
Тадбирда Ўзбекистон тарафидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Инъомжон Мажидов, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” бошқарув раиси Абдулла Хурсанов, Россия тарафидан эса Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазири Михаил Котюков, Россиянинг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” ректори Алевтина Черникова иштирок этган.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда. 

Теглар:МИСиС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар