Хонандалар ҳадеб концертларнинг шоу қисмига эътибор қаратиб, тўй қилавермасдан жонли ижрода куйлашса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бугун, 5 май куни хонанда Instagram’даги саҳифасига концертга тайёргарлик жараёнида тушган суратини жойлаб, қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.
“Концерт – тўйдек гап. Тўйга келган меҳмонларга энг сара маҳсулотлар билан тўлган дастурхон ёзасиз. Шу сабаб мен ҳам “тўй”имда бир йиллик соғинчимга йўғрилган энг сара ижод намуналаримни тақдим этаман”.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг юқоридаги фикрларини ўқиб, у ҳам “Ниҳол” мукофоти совриндори Канизадан ўрнак олди чоғи, тўй қилиш тараддудига тушиб қолибди, деган ўй хаёлимиздан ўтди.
Хонандалар ҳадеб концертларнинг шоу қисмига эътибор қаратиб, тўй қилавермасдан жонли ижрода куйлашса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу гап май ойида фонограммада концерт бераётган Алишер Файзга ҳам тегишли. Балки хонанда устози Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков каби айрим қўшиқларни жонли куйлар.