...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актёр Майкл Жейс рафиқасини ўлдирганини тан олди


14:36, 02.06.2016 Кино
 6 980

Майкл навбатдаги оилавий жанжал вақтида рафиқаси Эйприл Жейсни отиб ташлаган.

Кеча, 1 июнь куни бўлиб ўтган суд жараёнида “Қалқон” фильмидаги роли орқали машҳурликка эришган актёр Майкл Жейс рафиқасини ўлдирганини тан олди, деб ёзади “Starslife.ru” нашри.
 
Унинг сўзларига кўра, 2014 йили оилавий жанжал вақтида актёр рафиқаси Эйприл Жейсни отиб ташлаган.
 
Лос-Анжелесдаги судда Майкл турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолгани Эйприл уни ажрашаман деб қўрқитганини айтган. Сўнгра у рафиқасининг оёғига ўқ узиб қўрқитмоқчи бўлган. Бироқ Майкл отган икки ўқдан бири кутилмаганда Эйприлнинг курагига теккан. Эйприл курагидаги жароҳат туфайли вафот этган.
 
Майклга нисбатан жазонинг кучайтирилишига қотиллик вақтида уларнинг 2 ўғли ҳам уйда бўлгани сабаб бўлди. Нима қилиб қўйганини бироздан кейингина англаган Майкл рафиқасининг ота-онасига қўнғироқ қилган, улар эса ёрдам сўраб 911 хизматига қўнғироқ қилишган. Қотиллик содир этилганига 2 йил бўлган бўлсада, бу воқеа оммага эндигина ошкор бўлгани ғайриоддий ҳолат.
 
Ўзини айбдор ҳис этаётганига қарамай, Майкл Жейсга 40 йиллик қамоқ муддати хавф солмоқда. Сўнгги суд эшитуви 10 июнь куни бўлиб ўтади. Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Майкл Жейс Қотиллик Суд Жиноят Эйприл Жейс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!