Йўлбарс болалари нима сабабдан ўлдирилгани номаълумлигича қолмоқда.
Айтиш лозимки, Таиландда йўлбарс танасининг баъзи қисмларидан дори воситаси сифатида қўлланилади. Аммо муслаткичга жойланган йўлбарс болалари бу мақсадда ўлдирилмаган. Улар ибодатхона вакиллари томонидан берилган заҳарли дори таъсирида нобуд бўлган бўлиши мумкин.
Даҳшатли “топилма”ни ўз ичида сақлаган ушбу ибодатхона сайёҳлар орасида ёввойи ҳайвонлар яшовчи боғи билан машҳур эди. Бу ерда саёҳларга ўзлари севган ҳайвонлар билан суратга тушишга рухсат берилади. Чунки вояга етган 120 дан ортиқ йўлбарслар шу вақтгача ҳеч кимга зарар етказмаган ва сайёҳларга эътибор ҳам бермайди. Айни воқеадан сўнг, ҳайвонот олами ҳимоячилари ибодатхона вакилларини йўлбарслар билан шафқатсизларча муносабатда бўлганликда айбламоқда.
Айни вақтда ибодатхонада 85 та йўлбарс бор. Улардан ташқари яна 52 та йўлбарсни ветеринарлар олиб кетишган. Ветеринарларга ҳайвонларнинг атрофга эътиборсиз қараши, ялқовлиги, уйқучилиги ғайритабиий туюлган. Ҳуқуқ-тартибот органлари эса ушбу ибодатхона маъмуриятини ёввойи ҳайвонлар билан ноқонуний равишда савдо қилганликда айбламоқда.
Таиланд кун сайин ёввойи ҳайвонлар билан ноқонуний савдо қилиш бўйича дунёдаги энг хавфли мамлакатлар сирасига кирмоқда. Мамлакатда мавжуд “қора бозор”ларда турли камёб қушлар, кемирувчилар, экзотик ҳайвонлар билан савдо қилинади. Ҳолбуки, уларнинг аксарияти йўқолиб кетиш арафасида турган жонзотлардир.