Маткабгача таълим муассасаси вазири жойлардаги болалар боғчалари фаолияти билан танишмоқда.
Очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин шахсан иштирок этиб, болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, вазир муассасанинг ўқув-тарбиявий жараёнига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Маълумот ўрнида, мазкур боғча “Қурувчи Навоий” қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилиб, унинг сиғими 120 болага мўлжалланган.
Муассасанинг янги биносида жаҳон стандартлари асосида таълим ва тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Хоналар ёруғ ва шинам, барча инвентарлар мавжуд. Рус тили, инглиз тили, спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди.