Мазкур хабар Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Мазкур хабар Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган.
Бугун, 10 март куни Қозоғистон ташқи сиёсий идоралари берган ахборотга кўра, Афғонистон бўйича махсус вакил Станислав Василенко бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистондаги вазият бўйича йиғинида иштирок этди.
“Тадбир давомида Хавфсизлик Кенгаши аъзолари Афғонистондаги БМТ мандатини яна бир йилга узайтиришни назарда тутувчи резолюциясни бир овоздан маъқулладилар”, дейилади хабарда.
Василенко ўз чиқишида Афғонистон дуч келаётган сиёсий ва иқтисодий вазият, шунингдек, хавфсизликга таҳдид минтақа мамлакатлари, халқаро ҳамжамият ва хусусан, БМТ Ҳавфсизлик Кенгашининг доимий кўмагини талаб қилади. Аёллар ёшлар билан бир қаторда ҳар қандай можарони ҳал қилишда муҳим ўрин эгаллаши алоҳида таъкидланган.
“Шу муносабат билан Қозоғистон 2018 йил кузда Остонада “Афғонистондаги аёллар имкониятларини кенгайтириш” халқаро конференциясини ташкиллаштирмоқчи”, дейилади хабарда.