Аввалроқ, ушбу гуруҳ томонидан 14 нафар бегуноҳ киши қатл этилганди. Уларнинг орасида ёш болалар ва аёллар ҳам бўлган.
Кеча, 25 октябрь куни кечқурун содир бўлган воқеа юзасидан баёнот берган провинция кенгаши аъзолари 23 киши террорчилар қурбонига айланганини хабар қилишмоқда. Хозирча “Толибон” гуруҳи вакиллари бу воқеага ҳеч қандай изоҳ беришмаган.
Аввалроқ, ушбу гуруҳ томонидан 14 нафар бегуноҳ киши қатл этилганди. Уларнинг орасида ёш болалар ва аёллар ҳам бўлган.
Аслида сўнгги ойлар мобайнида Афғонистонда вазият янада кескин тус олмоқда. “Толибон” гуруҳи аввалига кенг қишлоқ хўжалиги майдонларини эгаллаган бўлса, эндиликда йирик шаҳарларга ҳужум уюштирмоқда. Шунингдек, мамлакатда ИШИД террорчилари таъсири ҳам кучайиб боряпти.
Дурдона Расулова