...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда даҳшатли теракт: Кўплаб инсонлар ҳалок бўлди


14:35, 24.07.2017 Олам
 2 840

Ҳозирда воқеа жойида, полиция ва тез тиббий ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.

Бугун, 24 июль куни Афғонистон пойтахти Қобулда кучли портлаш кузатилди.
 
“Толибон” жангарилари уюштирган теракт натижасида 35 киши ҳалок бўлди. Ундан ташқари яна 42 киши турли хил тан жароҳатлари олиш оқибатида шифохонага етказилди.
 
Маълум бўлишича, портлаш ҳудкуш террорчи жойлашган бошқарувидаги автомобиль шаҳар ҳокими ўринбосари Муҳаммад Муҳакика уйига яқин бўлган оломон гавжум жойда портлаган.
 
Ҳозирда воқеа жойида, полиция ва тез тиббий ёрдам бригадаси иш олиб бормоқда.
 
Маълумот учун, Афғонистонда сўнгги кунлар “Толибон” ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи мамлакатнинг кўзга кўринган шаҳарларида турли терактлар ва хунрезликларни амалга ошириб келмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” гуруҳининг Кандалан провинциясига уюштирган ҳужуми натижасида 16 киши, жумладан, 10 нафар ҳарбий аскар ва 6 нафар полиция ходими қурбон бўлганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Афғонистон Толибон ИШИД Қобул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!