...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон пойтахтида кучли портлаш юз берди


12:41, 19.04.2016 Олам
 3 005

Қўпорувчилик ҳаракати президент саройи ва мудофаа вазирлиги биноларидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда содир этилди.

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри марказида бўлган портлаш натижасида олти киши ҳалок бўлди,  йигирмадан ортиқ киши жароҳатланди.  Бу ҳақда “Pajhwok” хабар бермоқда.
 
Афғонистон Ишки ишлар вазирлигининг вакили Сиддиқ Сиддиқининг айтишича, қўпорувчилик ҳаракати худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. 
 
Синьхуа нашрининг ёзишича, теракт юзасидан жавобгарликни “Толибон” террористик гуруҳи ўз бўйнига олди. Портлаш оқибатида 198 киши жароҳатланган.  Теракт маҳаллий вақт билан соат 08:50 да президент саройи ва мудофаа вазирлиги биноларидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда содир бўлган.
 
“The Guardian” нашрининг хабарига кўра,  портлаш оқибатида 161 киши жароҳатланган, ҳалок бўлганлар сони эса ҳали аниқ эмас.
 
Аввалроқ, “Толибон” гуруҳи баҳорги ҳужум ҳаракатлари ҳақида эълон қилган эди.  Бунга жавобан,  Афғонистон ҳукумати ҳам хавфсизлик чораларини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Афғонистон Қобул Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!