...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аэропортдаги “яшил” йўлакдан тилла олиб ўтмоқчи бўлган илк қоидабузарлар қўлга тушди


21:45, 05.02.2018 Жамият
 8 279

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида яшил йўлак орқали тилла ва заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринган илк қоидабузарлар тўхтатиб қолинди.

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республикамизнинг барча халқаро аэропортларида жисмоний шахслар учун икки – “яшил” ва “қизил” йўлакли тизим жорий этилган эди.
 
Янги тизимни жорий этишда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштириш ва тезлаштириш кўзланган.
 
Амалдаги тартибларга кўра, республикамизга кириб келаётган йўловчилар яшил йўлакдан фақат қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча бўлмаган товарларни олиб ўтишлари мумкин. Яъни, яшил йўлакдан ўтиш жисмоний шахснинг ёнида ортиқча товар-моддий бойликлари йўқлигини божхона органларига оғзаки декларациялаганини англатади.
 
Бу ҳақидаги батафсил маълумотлар, Ўзбекистон халқаро аэропортларидаги икки йўлакли тизим олдида жорий қилинган ахборот худудларида батафсил маълумотлар келтирилган.
 
Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида яшил йўлак орқали тилла ва заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринган илк қоидабузарлар тўхтатиб қолинди.
 
Истанбулдан учиб келган фуқаро Ф.Юлдашеванинг божхона чегараларини яшил йўлак орқали кесиб ўтаётиб, ўзини тутиши ва безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотади. Ф.Юлдашева аёллар сумкасидаги пардоз упаси қутиларига ва эгнидаги кийими чўнтакларига 263 гр оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини яширгани фош қилинган.
 

 
Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра мазкур тилла ва заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 67 млн сўмдан ошади.
 
Айни шу рейс бўйича парвозини якунлаган фуқаро Ғ.Толибов ҳам яшил йўлак берган имкониятдан ғайриқонуний мақсадда фойдаланиб қолишга уринди. Яъни, белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 72 гр оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини қизил йўлак қолиб, яшил йўлакдан олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
 



 
Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра мазкур тилла ва заргарлик буюмларининг тахминий қиймати салкам 16,5 млн сўмни ташкил қилмоқда.
 
Шунингдек, мазкур пост ходимлари “Истанбул-Тошкент” рейсининг яна бир йўловчиси фуқаро фуқаро М.Мавлянова томонидан қизил йўлак орқали ҳаракатланаётиб, лекин йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, қиймати салкам 24,5 млн сўмни ташкил қилувчи 119 гр тилла тақинчоқларнинг яширинча олиб кирилишига чек қўйишди.
 



 
Маълумот учун, амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
 
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар