Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳарбийлар ҳолидан хабар олиш билан шунчаки чекланиб қолмаяпти.
Жумладан, Юнусобод туманидаги Нурмуҳаммад Турсунов, Мирзо Улуғбек туманидаги, Печенкин Николай ва Яшнобод туманидаги Содиқов Иноят оталарнинг хонадонларига бориб, уларга Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.
Хонадонларга фахрийларни янада шарафлаш мақсадида, ўша давр шукуҳини акс эттирган куй-қўшиқлар куйланиб, ҳарбий ва миллий либосларда кириб борилди.
Эътиборлиси, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси фақатгина ҳарбийлар ҳолидан хабар олиш билан чекланмасдан, балки улардаги муаммоларни жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратган.
Хонадонларга борган ёшлар бу каби отахонларимиз кўрсатган жасорат учун ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.