...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Сун Литзени қабул қилди


23:35, 05.01.2018 Жамият
 1 695

Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги кенг қамровли Ўзбекистон-Хитой мулоқоти жадал хусусиятга эга эканлиги мамнуният билан қайд этилди.

Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тўрт мамлакат элчилари қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. Комилов бугун Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Литзени ҳам қабул қилди.
 
Суҳбат чоғида ҳамкорликнинг барча соҳаларидаги кенг қамровли Ўзбекистон-Хитой мулоқоти жадал хусусиятга эга эканлиги мамнуният билан қайд этилди.
 
Учрашувда таъкидланганидек, 2017 йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга тарихий давлат ташрифи ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ва мамлакатнинг бошқа раҳбарлари билан музокаралари икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди ҳамда Ўзбекистон-Хитой раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончнинг юқори даражада эканлигини намойиш этди.
 
Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан Элчига кўп йиллик муваффақиятли фаолияти ва мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли соҳаларда ва йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирилди.

Теглар:Сун Литзе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар