Шаҳарда 22 апрель куни сув етказиб бериш тўхтатилади.
Тахминан 90 кундан кейин бутунлай сувсиз қолиши кутилаётган шаҳар номи эълон қилинди. Бу Жанубий Африка Республикасидаги Кейптаун шаҳридир. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.
Кептаун мэри агар аҳоли сув истеъмоли шартини ўзгартирмаса, сув етказиб бериш тўхтатилиши санасини ҳам маълум қилди.
Шаҳар раҳбарияти истеъмол учун чеклов қўйишга қарор қилди. Айни пайтда сув истеъмоли бир киши учун кунига 87 литрни ташкил қилмоқда. Шу сабаб вақтинчалик боғларни суғориш, автомобилларни ювиш ва шу каби норационал фойдаланиш учун сувни сарф қилиш тақиқланди.
Мэрнинг маълум қилишича, шаҳарда 22 апрель куни сув етказиб бериш тўхтатилади.
Аҳолининг ўсиши, сувни чекловларсиз ишлатиш ва 3 йил давомида етарли миқдорда ёғингарчилик кузатилмагани сабабли бу ерда аҳолини сув билан таъминлашда инқироз юзага келди.
Айни вақтда заҳирадаги сув 30 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич 13,5 фоизга тушганида, сув фақат шифохоналарга етказиб берилади.

Дурдона Расулова