...
МЕНЮ
ONLINE TV

9 июнь – “Қозоғистонда мотам куни” деб эълон қилинди


16:49, 08.06.2016 Олам
 4 985

5 июнь куни Ақтўбедаги терактда 7 киши ҳалок бўлган эди.

Қозоғистон Республикасининг ғарбида жойлашган Ақтўбе шаҳрида 5 июнь куни бир гуруҳ жангарилар томонидан террорчилик ҳаракатлари содир этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 8 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг расмий сайтида 9 июнь санасини мотам куни деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
 
Ақтўбеда содир этилган теракт оқибатида ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлиши муносабати билан 2016 йилнинг 9 июнь санаси Қозоғистон Республикасида мотам куни деб эълон қилинсин, дейилади Назарбоев имзолаган қарорда.
 
Маълумот учун, Ақтўбедаги теракт чоғида 7 киши ҳалок бўлган. 10дан ортиқ одам тан жароҳатлари олган эди. 

Теглар:Қозоғистон Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!