Унинг ортиқча оёқлари ошқозонида ривожланган. Болакай илк марта шифохонага олиб келинганида 2 ҳафталик эди.
Карам исмли чақалоққа полимелия ташхиси қўйилганди. Унинг ортиқча оёқлари ошқозонида ривожланган. Болакай илк марта шифохонага олиб келинганида 2 ҳафталик эди. Жарроҳлар барча хавф-хатарларни ўрганиб чиқиб, операцияни 3 босқичда амалга оширишга қарор қилишди.
Аввалига унинг ортиқча оёқлари олиб ташланди. Кейинги босқичда шифокорлар юрак қон-томир тизими устида жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Учинчи босқичда яна ортиқча тана аъзолари олиб ташланди.
Жарроҳлар фақатгина ортиқча аъзоларни олиб ташламай, балки чақалоқнинг жисмоний нуқсонларини ҳам тўлдиришди. Карамнинг оёқ шакли, қадди тўғирланиб, олиб ташланган оёқ мушаклари ривожланмай қолган чап оёғига кўчириб ўтказилди.
Шифокорлар операциялар орасидаги танаффус муддати давомида чақалоқнинг саломатлигини доимий назорат қилиб туришди. Сўнгги жарроҳлик амалиёти ҳам муваффақиятли ўтиб, болакай соғлом ҳолатда уйга қайтди.