Дунё мамлакатларидаги аксарият меҳмонхоналар 5 юлдузли ҳисобланади.
Бу ҳақда мамлакат Президенти Николас Мадуро ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди. Унинг айтишича, меҳмонхонанинг ташқи ва ички кўриниши реконструкция қилингандан сўнг 7 юлдузли меҳмонхонага айланади.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Хитойда ҳам биринчи 7 юлдузли меҳмонхона иш бошлаган эди. Шанхайда 3 йил давомида қуриб битказилган Wanda Reign on the Bund меҳмонхонаси қурилишига 515 млн. АҚШ доллари сарфланган эди.
Меҳмонхонада 193 та ўринлар мавжуд бўлиб , улардан энг каттаси 288 кв. м.ни ташкил қилади. Венесуэладаги ушбу меҳмонхона 7 юлдузли мақомини олганидан сўнг, унинг нархлари ҳам албатта ўзгаради. Маълумотларга кўра, 438 доллардан 1,4 минг долларгача тўлаб сиз ҳам бир кеча меҳмон бўлишингиз мумкин.
2016 йилнинг июль ойида Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида хам 7 юлдузли комплекс ишга тушган эди. The Biltmore Hotel Tbilisi комплекси 2 бинодан иборат бўлиб, улардан бири 1930 йилда қурилган.
Дунё мамлакатларидаги одатий меҳмонхоналар 5 юлдузли ҳисобланади.
Дунёдаги энг биринчи 7 юлдузли меҳмонхона Бурж Ал Араб меҳмонхонаси бўлиб ундаги 202 кишига мўлжалланган ўриннинг ҳаммаси люкс ҳисобланади. Дубай шаҳрига кўрк бериб турган бу муҳташам меҳмонхонада оддий жойнинг ўзи йўқ.