...
МЕНЮ
ONLINE TV

61 ёшли журналист рафиқасини болға билан ўлдириб қўйди


09:10, 30.09.2017 Олам
 3 834

Содир бўлган воқеадан сўнг хонадон соҳиби қотилликни гўёки уйга қилинган “ҳужум оқибатидек” кўрсатишга уринган.

Дубайда журналистика соҳасида фаолият юритиб келган эркак ўз рафиқасини ўлдириб қўйди. Энди у ўлимга ҳукм қилиниши мумкин.
 
Гап шундаки, 61 ёшли Дубайда истиқомат қиладиган британиялик журналист Фрэнсис Мэтью ўзининг 62 ёшли рафиқаси Жейнни кечаси болға билан уриб, ўлдириб қўйган.
 
Эркак полиция чақиртирганидан сўнг рафиқасини уйга ҳужум қилган босқинчилар ўлдиришганини айтган.
 
Аммо кейинроқ кекса журналист бор ҳақиқатни сўзлаб берган. Фрэнсис Мэтью қай тарзда рафиқасини ўлдирганлигини ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига маълум қилган.
 
Унинг айтишича, Фрэнсис Мэтью рафиқаси билан молиявий муаммо сабаб тортишиб қолган. Кейин рафиқаси уни туртиб юборган. Эркак эса болғани олиб, унинг тўмтоқ томони билан хотинини ура кетган.
 
Содир бўлган воқеадан сўнг 61 ёшли журналист қотилликни гўёки уйга қилинган “ҳужум оқибатидек” кўрсатган ва полицияни чақирган.
 
Кейинчалик Фрэнсис Мэтью рафиқасини ўлдирганлигини яна инкор қилди. Унинг адвокати ҳимояси остидаги киши хатолик билан баённома қилганлигини маълум қилган.
 
Шунга қарамай, полиция суриштирувни синчковлик билан олиб бормоқда. 61 ёшли эркакнинг қотиллиги тасдиқланса, у ўлимга маҳкум этилиши мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дубай Журналист Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!