...
МЕНЮ
ONLINE TV

6 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


16:40, 05.06.2018 Бу қизиқ
 3 993

Эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар маълум қилинди.

6 июнь куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Эртага Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +36...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с га етиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +15...+20, кундузи +27...+32 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +35...+40 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +21...+26, кундузи +37...+42 даражагача кўтарилади. Ҳаво ўзгариб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +32...+37 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!