...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 нафар Ўзбекистон фуқароси Россияда ҳалок бўлди


11:16, 07.09.2018 Олам
 11 551

Ўзбекистонликларнинг ўлимига ЙТҲ сабаб бўлган.

Кеча, 6 сентябрь куни Россиянинг Липецк вилояти Дубровский тумани Богодорск аҳоли пунктида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
 
ЙТҲ соат 20:30 да юз берган. Ҳалокатда давлат рақами R789MO 48RUS бўлган Toyota RAV ва давлат рақами E060KX 48RUS бўлган VAZ 2106 русумли енгил автомобиллар тўқнашган.
 
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар  Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жарохати олиб шифохонага ётқазилган.
 
Вафот этган фуқаролар:
 
Аҳмедов Мавлонбек Раҳинбоевич 1986 й.т;
Сапаев Мирзамбек 1990 й.т;
Самандаров Наримон Олимович 1984 й.т;
Адамбойев Завион Ғуламович 1983 й.т;
Алабердиев Азимбек Қасимович 1988 й.т;
 
Ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекситон Республикаси фуқаролари Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!