...
МЕНЮ
ONLINE TV

45 йиллик тарихга эга “SINO” заводининг собиқ раҳбари қамоққа олинди


10:53, 08.01.2019 Жамият
 8 372

Самарқанддаги “SINO” акциядорлик жамияти жорий йилнинг ёзида банкрот деб топилган эди.

Самарқанддаги “SINO” акциядорлик жамиятининг собиқ раҳбарига нисбатан 2018 йилнинг октябрь ойида жиноят иши қўзғатилган. Собиқ раҳбар қамоққа олинган. Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” уюшмасида ўтказилган брифингда уюшма раиси Алишер Абдуллаев маълум қилган.
 
“Мазкур корхонанинг икки миллиард қарзи бор эди, – дейди уюшма раиси. Очиғи, унинг олдинги раҳбари қамоққа олинган. Ўтган йилнинг октябрь ойида жиноят иши қўзғатилган. Албатта, бундай ҳолат бизнинг номимизга ҳам яхши эмас. Шундай бўлсада биз корхонани соғломлаштириш таклифини илгари сурдик. Ахир, тайёр корхона тарқалиб кетиши эмас, ривожланиши керак. У давлатдан, банклардан олинган пулларни қайтариши керак. Ваҳоланки, бу пуллар етимларни, армияни ва кам таъминланган оилаларнинг пули ва у албатта давлатга қайтиши керак. Шунингдек, қанчадан-қанча иш ўрни яратилиб, оилалар манфаати таъминланаётган эди” дейди Алишер Абдуллаев.
 
Миллионлаб доллар сармоя киритилган ва хорижий брендлар билан ҳамкорлик ўрнатган Самарқанддаги “SINO” акциядорлик жамияти жорий йилнинг ёзида банкрот деб топилган эди.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 4 январь куни имзоланган “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “SINO”ни “ноль” харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан топшириш тўғрисидаги таклифга розилик берилди.
 
“Айни вақтда Корея, Хитой каби давлатларда камида тўртта компания уни олиб, ишлатишни ҳоҳламоқда. Биз улар ўртасида танлов ўтказиш ниятидамиз. Бунинг учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда инвесторларга қўйиладиган шартлар ва ривожлантириш дастури ишлаб чиқмоқда. Йўқса, корхона мол-мулки тижорат банки орқали сотилиб, бундай корхона йўқ бўлиб кетарди”, дейди “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси Алишер Абдуллаев.
 
Маълумот ўрнида, 1973 йилда қурилган завод “Памир”, “Снежинку”, “Самарканд”, “SINO” брендлари остида маҳсулот ишлаб чиқарган. Завод қуввати йилига 250 мингта совутгич ишлаб чиқаришга мослашган эди. Бу холодилниклар Польша, Афғонистон, Хитой ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиб келинаётган эди.

Теглар:SINO 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар