Умумхалқ акциясида 35 мингдан зиёд киши иштирок этиши кутилмоқда.
Удмуртия ҳукумати Матбуот хизмати 4 октябрь куни Россияда илк бора “Катта этнографик диктант” умумрусия маърифат акцияси ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
Мамлакат бўйлаб 550та ташкилот акция объекти сифатида иштирок этиш таклифини билдирган. Мазкур оммавий диктант ёзиш акциясида 35 мингдан зиёд киши иштирок этиши кутилмоқда.
Удмуртияда 70та объект рўйхатга олиниб, Ижевскдаги Республика халқлар дўстлиги уйи марказий майдон бўлиб хизмат қилади. Москвада эса Россия Давлат кутубхонаси марказий диктант ёзиш майдонига айланади.
Мазкур акцияда Россия Федерацияси президенти маъмурияти раҳбарининг ўринбосари, Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Диктант ёзиш тадбирида Россия ва бошқа мамлакатларнинг 15 ёшдан ошган фуқаролари ўз ихтиёрлари билан иштирок этишлари мумкин.
Диктант 30та саволдан иборат бўлади. Иштирокчиларга бир хил даражаги тест топшириқлари берилади. Топширилган вазифа белгиланган вақт ичида бажарилиши лозим. Натижа 100 баллик системада баҳоланади.

Дурдона Расулова