...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 ноябрда Тошкент аҳлини ёмғирли об-ҳаво кутмоқда


16:41, 03.11.2017 Бу қизиқ
 3 985

Республика бўйлаб шамол секундига 5–10 метр тезликда эсади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғади.
 
Тошкент шаҳрида эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 18–20 даража, кечаси 8–10 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 12–17 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 23 даражагача кўтарилади. Кечаси 7–12 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 18–23 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +20...+25 даража, кечаси +8...+13 даража.
 
Фарғона водийсида эртага ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 17–22 даража, кечаси 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!