Россия Федерациясига фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.
2017 йилнинг 27 сентябрь куни, муқаддам судланган Бердиева Муборак Қамариддиновна, фуқаролар Н.Э.Олимова, Н.Х.Бўриева ва М.Х.Носироваларни Россия Федерациясида фоҳишалик билан шуғулланиб, катта миқдордаги даромад топиш билан қизиқтириб, уларни Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда Россия Федерациясига юбормоқчи бўлган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди (одам савдоси, яъни икки ёки ундан ортиқ шахсларни улардан фойдаланиш мақсадида ёллаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ўтказилган дастлабки тергов давомида М.К.Бердиева кўрсатиб ўтилган аёллардан ташқари фуқаролар М.И.Йўлдошева, Ш.К.Мўминова, Г.И.Маҳмудова, Д.А.Миркаримова ва И.У.Расуловаларни ҳам фоҳиша сифатида ишлатиш учун Россия Федерациясига юборганлиги аниқланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, М.К.Бердиеванинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.