...
МЕНЮ
ONLINE TV

28 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


15:42, 27.06.2018 Бу қизиқ
 3 457

Эртага об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 28 июнь куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +34...+36 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +31...+36 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +19...+24, кундузи +34...+39 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +34...+39 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +12...+17, кундузи +23...+28 даража бўлиб, ёмғир ёғиши кутилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!