...
МЕНЮ
ONLINE TV

26 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?


19:54, 25.03.2017 Бу қизиқ
 4 364

Эртага ҳам юртимиз бўйлаб ёмғирли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 26 март куни юртимиз бўйлаб ёмғирли ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
26 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10... +12, кечаси эса +8... +10 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат +10... +15, кечаси эса +5...+10 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси эса +7... +12 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қуёш чиқади. Ҳарорат кундузи +10... +15, кечаси 0... +5 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ чақади. Ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси +5... +10 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кучли ёмғир ёғиб, чақмоқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +12... +17, кечаси +8... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!